Алишер Усмонов энди «Арсенал» хўжайинларидан бири эмас
Миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини клубнинг бошқарув акциялари пакети эгаси, Стэн Кронкега сотиб юборишга рози бўлди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, Алишер Усмонов ўз акциялари сотувидан 672 млн еврога ишлаб олади. Миллиардернинг бу қарорга келишига жамоа акционерлари ўртасида узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган можаро сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шу тарзда «Арсенал»нинг 67 фоиз акцияларига эга Стэн Кронке энди клубнинг деярли тўлиқ эгасига айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter