Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Агуэро кўз ёши билан: «Футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим»

Агуэро кўз ёши билан: «Футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим»

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси футболчилик фаолиятига нуқта қўйишга мажбур бўлди.

«Мен профессионал футболни тарк этишга қарор қилдим», деб бошлади Серхио Агуэро бироз аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида. У бу сўзларни айтаркан, кўз ёшларини тийиб тура олмади.

Аргентиналик ҳужумчи «биринчи навбатда соғлиғи» эканини таъкидлади ва қўшимча қилди: «Нима учун бундай қарорга келганимни яхши биласиз. Менга шифокорлар футболни тўхтатишим кераклигини айтишди. Мен ўтказган фаолиятимдан жуда фахрланаман».

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши ўйиннинг (1:1) биринчи бўлимида ўзини ёмон ҳис қилиб, кутилмаганда майдонга йиқилади ва тиббиёт ходимлари ёрдами билан майдонни тарк этади.

Шундан кейин унинг юрагида муаммо борлиги аниқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг