Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол мукофотига Серхио Агуэро номи берилди

Футбол мукофотига Серхио Агуэро номи берилди

Аргентина кубогининг энг яхши тўпурари мукофоти энди Серхио Агуэро номи билан юритилади. Бу ҳақда мамлакат футбол уюшмаси президенти Клаудио Тапия маълум қилди.

«Бу хушхабар бўлишдан ҳам кўра ҳақиқий ҳурмат белгисидир. Аргентина кубогининг энг яхши тўпурари мукофоти энди Серхио Агуэро номи остида берилади», деган президент Аргентина кубоги-2022 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида.

Ёзги трансфер пайтида «Барселона»га бориб қўшилган 33 ёшли Агуэро юрагидаги муаммо сабабли футболни тарк этишга мажбур бўлганди. Бунгача эса у 10 йил давомида «Манчестер Сити» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Аргентина терма жамоаси сафида олимпиада чемпиони (2008) бўлган, 2014 йилдаги жаҳон чемпионати финалчиси ва 2021 йилдаги Америка кубоги соҳибига айланган. 51 та ўйинда 16 марта гол урган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг