Агуэро кетишидан аввал «Барселона»га катта совға қолдирди
Саломатлиги тўғри келмагани учун футбол билан хайрлашишга мажбур бўлган «Барселона» форварди Серхио Агуэро кетишидан аввал жамоасига катта совға тайёрлади — тузилган шартнома бўйича олиши керак бўлган катта маблағдан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, юрагидаги муаммо боис, Агуэро 15 декабрь куни жамоа билан шартномасини бекор қилишини ва футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
Каталонияликлар аргентиналик футболчига катта маблағ тўлаб беришлари шарт эди, бироқ футболчи буни рад этди.
«Sport.es» нашри аниқлик киритишича, аргентиналик «Барселона» билан иккинчи йил учун тузилган шартномада кўрсатилган улуш ҳамда жорий мавсум учун маошининг бир қисмидан воз кечган. Чунки 2021 йил ёзида келганидан бери «Барселона» сафида атиги бешта ўйинда майдонга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter