Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун баҳслашади

Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун баҳслашади

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнирида кеча 1/2 финал босқичнинг жавоб учрашувлари ўтказилди.

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Нодирбек Абдусатторов финал чиптаси учун рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда ҳаракат қилди ва дурангга эришди. Илк партиядаги ғалаба Карлсенни финалга олиб чиқди.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида Абдусатторовнинг 3-ўрин учун баҳсдаги рақиби аниқланди. Левон Аронян ва Фабиано Каруана асосий партияларда биттадан ғалабага эришишди. Тай-брекда ҳам ғолиб аниқланмагач, навбат армагедон партияга берилди. Унда Каруана ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Аронян эса энди Нодирбекка қарши 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

1/2 финал натижалари

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Нодирбек Абдусатторов 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Левон Аронян (АҚШ, 2725) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) 3-4 (1-0, 0-1, 1-0, 0-1, 0-1, 1-0, 0-1)

5-8 ўринлар учун

Дин Лижэнь (Хитой, 2762) - Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) 0.5-1.5 (0-1, 1/2)

Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Винсент Каймер (Германия, 2738) 2.5-1.5 (0-1, 1-0, 1-0, 1/2)

Финал: Карлсен - Каруана

3-ўрин учун: Абдусатторов - Аронян

5-6 ўрин учун: Фирузджа - Гукеш

7-8 ўрин учун: Дин Лижэнь - Каймер

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг