Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 ёшли жаҳон чемпиони 150 метрли жарликка тушиб кетди

16 ёшли жаҳон чемпиони 150 метрли жарликка тушиб кетди

Фото: «Globallookpress.com»

Ёшлар орасида қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпиони Люси Дуади бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

Агентликнинг маълум қилишича, 16 ёшли спортчи дўстлари билан уйининг атрофидаги қояларни айланиб юришган. Тўсатдан сирпаниб кетиб, 150 метрли жарликка тушиб кетган. Франция қояга чиқиш федерацияси сайтида ёзилишича, ҳодиса тутқичлар билан жиҳозланган иккита машғулот ҳудуди ўртасида юз берган.

Дуади ёшлар орасида боулдеринг — ўзига хос қояга чиқиш спорт тури бўйича жаҳон чемпиони. Мазкур спорт тури Токиодаги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 2019 йилдан спортчи катталар мусобақаларида қатнаша бошлаганди ва Олимпия ўйинлари-2020 да иштирок этиши керак эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг