Трамп ўзи ҳақида китоб ёзган муаллифни «руҳий касал» деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ҳақидаги шов-шувли китоб муаллифи – Майкл Вулффни «руҳий касал» деб атади. Бу ҳақида «infox.ru» хабар тарқатди.
Трамп, шунингдек Вулффни ёлғон маълумотлар тарқатишда, ОАВни эса «ақлдан озганлик»да айблади. «Улар руҳий касал муаллифнинг ёлғон маълумотларга асосланган китобини тарғиб қилишмоқда. Етакчи ОАВлар сайловларда биз ғолиб чиққанимизга ақлдан озишяпти», – деб ёзган Трамп ўзининг «Twitter»даги аккаунтида.
«Fire and Fury: Inside the Trump White House» китоби 9 январда сотувга чиққанди ва дарҳол АҚШда бестселлерга айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter