Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йирик халқаро кенгаш иш бошлади

Тошкентда йирик халқаро кенгаш иш бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этмоқда.

Анъанага кўра, тадбир аввалида раислик қилувчи давлат мадҳияси ва Қуръон оятлари янгради.

Айни вақтда давлатимиз раҳбари анжуманда нутқ сўзламоқда:

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга.

Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги беш йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбек халқининг буюк аждоди, бутун мусулмон оламининг улуғ намояндаси Имом Ал Бухорий ҳазратлари жамлаган “Саҳиҳи Бухорий” китобида зикр этилган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир”.

Барчамиз холис ният қилган эканмиз, Яратганнинг марҳамати билан бугун Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик учрашувини жонли равишда ўтказишга муваффақ бўлаяпмиз.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир пандемия бошлангандан бери дунёдаги халқаро молиявий институтлар орасида биринчи бўлиб ташкил этилган нуфузли анжумандир".

Давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банкининг барча аъзо давлатлари вакиллари номидан Муҳаммад Ал-Жассирни банк Президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ва юртимиз билан ҳамкорлик фаолиятининг муҳим қисмига айланишига ишонч билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг