Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши билан Рустам Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шамуратов Рустам Азатович Қорақлапоғистон Республикаси Тўрткўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши қабул қилинди.
Тайинловга қадар Рустам Шамуратов Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ундан аввалроқ, Рустам Шамуратов Қорақалпоғистон Молия вазирлигининг Тўрткўл тумани молия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter