Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрткўлда тўрт фуқаро ис газидан заҳарланди

Тўрткўлда тўрт фуқаро ис газидан заҳарланди

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида тўрт нафар шахс ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани хабари тарқалди.

ОАВга кўра, воқеа кеча, 14 декабрь куни соат 21:30 атрофида содир бўлган.

«Тўрткўл туманининг «Уллубоғ» ОФЙ Нурли йўл посёлкасида чиндан ҳам тўрт нафар шахснинг ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган.

Улар туман шифохонасига жойлаштирилиб, керакли муолажаларни олгач уйига қайтган. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввал Хоразмнинг Янгибозор туманида икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг