Тўрткўлда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг ажримига асосан ушбу туманда яшовчи В.К.нинг уйида ўтказди.
Текширув давомида 4 818 та акциз марка, 1 003 дона қўлбола усулда тайёрланган «QARATAW» номли алкоголь маҳсулоти, 746 та «QARATAW» номи туширилган этикетка, 195 литр спирт ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter