Ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга боради
2020 йил 14-15 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Ҳиндистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ню-Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси «Raisina Dialogue» 5 халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.
Ташриф доирасида форумда иштирок этувчи хорижий делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter