Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТ саммити доирасида Самарқандга келадиган президентлар рўйхати эълон қилинди

ШҲТ саммити доирасида Самарқандга келадиган президентлар рўйхати эълон қилинди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга қайси давлатлар раҳбарлари ташриф буюришини маълум қилди.

Унга кўра, ШҲТ саммитида 8 та давлат раҳбарлар ташкилотга аъзо сифатида, 3 та давлат раҳбарлари кузатувчи сифатида, 4 та давлат раҳбарлари эса меҳмон сифатида иштирок этади.

«Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва «яшил» иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди», – деб ёзади Асадов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг