Шавкат Мирзиёевнинг бугунги режалари маълум қилинди

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бошланади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Майкл Эрик Куриллани қабул қилади.
Президент бир неча кун аввал иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter