Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Си Цзиньпин билан мулоқот қилади

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Си Цзиньпин билан мулоқот қилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинишича, ушбу ҳафтада ҳам кўплаб тадбирлар, масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади.

Шулар қаторида, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

Унда иккита асосий йўналиш:

  • биринчиси — ички бозорни қурилиш материаллари билан етарлича таъминлаш, энергия самарадорлиги орқали таннархни тушириш;
  • иккинчиси — импорт таркибини ўрганиб, уларнинг ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириб, корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш, темир йўл транспорти тизимидаги трансформация жараёнларини жадаллаштириш юзасидан тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, бу ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг