Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқи ва раҳбариятига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдириб, Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Атал Бихари Важпаининг вафоти муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига ҳам ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter