Саида Мирзиёева АҚШ элчиси билан бўлажак ташриф масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Американинг Ўзбекистондаги элчиси билан АҚШга бўлажак ташриф масалаларини муҳокама қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, ўзаро муносабатларни яна кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган. Элчи АҚШ мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлади.
“Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашдик. Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, ўзаро муносабатларни яна кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик.
Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳаларда алоқаларни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, АҚШ мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлади”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter