Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош ҳимоячиси рўмол ҳақидаги саволга жавоб бермади

Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош ҳимоячиси рўмол ҳақидаги саволга жавоб бермади

Акмал Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбари Акмал Саидов мактабларда рўмол кийиб юриш ҳақидаги саволга жавоб беришни истамаган.

Бугун, 6 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида журналистлар Акмал Саидовга саволларни ёғдириб ташлаган.

Акмал Саидовнинг айтишича, дунёда ҳам диний либос деган тушунча йўқ. Шунинг учун Ўзбекистонда таҳрир қилинаётган янги қонунда бунга аниқлик киритилади.

Айнан рўмол кийиб юриш ҳақидаги савол-жавобни қуйида ўқиб, видеода кўришингиз ҳам мумкин.

Журналист: Агар диний либос деган тушунча йўқ бўлса, нима учун мактабларга рўмол билан киритилмайди?

Акмал Саидов: Мактабда ўз ички тартиб-қоидалари бор, ана ўша тартибда бориш керак. Мактаб дунёвий, диний мактаб эмас.

Ж.: Ҳозир айтдингиз-ку, диний либос йўқ деб.

А.С.: Мен айтяпман, ҳеч қаерда бунақа тушунча йўқ. Лекин мактабда мана шундай кийинмасин деган ички қоидалари бор.

Ж.: Қандай кийинмасин? Диний либос йўқ деяпсиз-ку!

А.С.: Мен бу саволингизга жавоб бермайман, шундай ёзаверинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг