Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Референдум учун қанча маблағ сарфланиши айтилди

Референдум учун қанча маблағ сарфланиши айтилди

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Комиссия аъзоси Адҳам Ибодуллаев жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдум учун ажратиладиган маблағ ҳақида маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли қонун талабларига риоя қилган ҳолда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиққан.

У, шунингдек, мисол тариқасида 2019 йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларга 230,5 млрд сўм сарфланганини айтиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг