Қирғизистон нега милицияни бекор қилмоқчи?
Қирғизистон милицияни полицияга айлантирмоқчи. Жума куни мамлакат Бош вазири Сапар Исоқов матбуот анжуманида буни маълум қилгани «Интерфакс» хабарида келтирилган.
Ҳукумат раҳбарининг айтишича, бу ҳақида топшириқ бериб бўлинган, муайян ишларга киришилган. Анча-мунча молиявий харажатлар талаб қилингани боис бу борадаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.
Исоқовнинг таъкидлашича, милиция собиқ СССР давридаги қоидаларда кўрсатилганидек «милитар ва авторитар ҳарбийлашган тузилма» саналади.
«Милиция тизимида унинг фаолиятига жамоатчиликнинг таъсири минимал даражага туширилган бўлса, полиция давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи саналади», — дея қўшимча қилган Сапар Исоқов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter