Президент Қорақалпоғистон бўйича янги фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга оид янги фармонни имзолади.
Фармонда айтилишича, Жўқорғи Кенгесининг мурожаати ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 июл куни Қорақалпоғистонда фавқулодда вазият эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter