Ўзбекистон туркий кенгашга қўшиладиган бўлди
Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (туркий кенгаш) аъзоси бўлиш учун ариза топширган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилган.
— Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилишга қарор қилди. Ўзбек томони юборган расмий ҳужжат туркий кенгаш котибиятига келиб тушган, — деган Човушўғли.
Вазирнинг айтишича, аъзолик ҳужжатлари Тошкентга бериб юборилган. Тез орада расмий жараёнлар ўз якунига етади.
Шунингдек, унинг айтишича, туркий кенгашга аъзо давлатлар сони ортиб бормоқда. Туркманистон ҳам қўшилиш ниятини билдирган.
Туркий кенгашга ҳозирча Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади. Кенгашнинг навбатдаги саммити 16 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter