Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити 11 ноябрда Ўзбекистонда ўтказилади
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевнинг маълум қилишича, ташкилотнинг навбатдаги саммити 2022 йилнинг 11 ноябрида Ўзбекистонда ўтказилади.
Бош котиб муҳим тадбирга ҳозирлик бошлаб юборилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг сўнгги — саккизинчи саммити 2021 йилнинг 12 ноябрида Истанбулдан жануби-шарқда жойлашган, Туркия учун тарихий аҳамиятга эга Демократия ва эркинлик оролида бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.
Туркиядаги саммит якунида ташкилотга раислик Озарбайжон Республикасига ўтиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter