Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Ҳиндистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Ҳиндистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа идора раҳбарлари минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилиб, халқаро тинчликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликларга аҳамият қаратдилар.

Музокаралар давомида олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда ҳарбий тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва соҳа сифатини янада мустаҳкамлаш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сўнг Ҳиндистон ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди.

Улар академия тарихи музейи ва ўқув-моддий базаси, шунингдек у ерда яратилган шароитлар, объектлари, инфратузилмаси ва ўқув-тарбиявий жараёни билан танишди. Қуролли Кучлар академияси ва Ҳиндистон Мудофаа бошқарув коллежи ўртасида ўрнатилган видеоконференцалоқа ушбу ташрифнинг муҳим воқеаси бўлди.

Икки давлат Мудофаа вазирлари ҳамда илмий-педагогик кадрларининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб борган мулоқотлари ҳамкорликни ривожлантиришнинг, ҳарбий таълим, илм соҳасида тажриба ва ахборот алмашувнинг кенг имкониятларини кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг