Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ қўмитаси раиси этиб тайинланди
Кеча, 9 январ куни ЕХҲТнинг амалдаги албан раислиги томонидан Ўзбекистоннинг доимий элчиси Шерзод Асадов бу йил ЕХҲТ Иқтисодий-экологик қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.
Иқтисодий-экологик қўмита ЕХҲТ минтақасидаги иқтисодий ва экологик соҳаларда ҳамкорлик ва хавфсизликка оид кўплаб масалалар, жумладан, коррупцияга қарши курашиш, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, миграция, ахборот технологияларии ва «яшил» технологияларни ривожлантириш ишларини бошқаради.
Хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раислигига Буюк Британиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили, элчи Нил Буш, инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага эса элчи Иво Шрамек тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter