Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

30 сентябрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда, шунингдек, мезбон мамлакат томонидан Австрия президентининг ташқи сиёсат ва ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчилари, Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ва бошқа расмийлар иштирок этди.

А. Файзуллаев 2020 йилнинг 19 августида ишонч ёрлиқлари нусхаларини Австрия ташқи ишлар вазирлигига топширган эди. Дипломатик протоколга кўра, у «Хофбург»да Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқлари асл нусхаларини топширган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон элчиси сифатида ўз вазифасига тўлиқ киришган ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг