Ўтган 5 йил давомида тадбиркорлар фойдасига 7,4 трлн сўм ундирилган
Халқаро медиа-холлда «Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир» мавзусида мулоқот ўтказилди.
Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа қатор ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлар иштирокидаги мулоқотда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича сўз борди.
Очиқ мулоқотда маълум бўлишича, ўтган 5 йилда иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатига 181 605 та ишлар ҳал этилиб, улар фойдасига 7,4 трлн сўм ундирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter