Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди

Очилбой Раматов бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинмоқда, дея ёзди ЎзА.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига номзод сифатида кўрсатилган.

Йиғилишда О.Раматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури ҳақида тўхталиб ўтди.

– Асосий эътиборимизни ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратамиз. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 264 та қишлоқ ва 80 та маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 338 триллион сўмлик 10 минг 605 лойиҳа амалга оширилади. Деярли барча шаҳар марказларида ситилар барпо этилади. Самарқанддаги эшкак эшиш канали ҳудудида туристик марказ қурилиши давом этмоқда. 2020-2025 йилларда республика бўйича 280 та кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Шу билан бирга бизда канализация тизимида катта муаммолар бор. Бу муаммоларни локал канализация тизимини жорий этиш йўли билан босқичма-босқич ҳал қиламиз. Аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида 2 та Boeing 747 ва Аэробус самолётлари олиб келинади. «Ҳумо Аир» авиакомпаниясини очиш режалаштирилган, – деди О.Раматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг