Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Фото: ТИВ матбуот хизмати.

25 август куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида) этиб тайинланган Дорж Баярхууни қабул қилди.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув элчининг В.Норовга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга томонларнинг ўзаро тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, парламентлараро дипломатияни ривожлантириш ва ТИВлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг