Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Миср президентини қайта сайлангани билан табриклади

Мирзиёев Миср президентини қайта сайлангани билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Табрикда сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, қатъий сиёсий ирода ва олий даражадаги фаол мулоқотлар натижасида Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқалар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилган ва келгусида янада юксак поғонага кўтарилишига ишонч билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ас-Сиси 10-12 декабр кунлари ўтган сайловларда 89,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг