Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канада ва Чехияда Ўзбекистон консулхонаси очилади

Канада ва Чехияда Ўзбекистон консулхонаси очилади

2022 - 2026 йилларда Россия Федерациясининг Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава, Корея Республикасининг Пусан шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхоналари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Бош консулхоналари (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург), АҚШнинг Нью-Йорк, Германиянинг Франкфурт-Майн ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида жойлашган Бош консулхоналари ходимлари сонини ошириш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, Россиянинг Москва шаҳридаги, Польшанинг Варшава шаҳридаги ва Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихоналар штат жадвалларига биттадан янги консул штат бирлигини киритиш ҳам белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг