Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжоннинг Ганжасида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг Ганжасида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, ушбу воқеа қардош мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамда шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ажойиб имконият яратади.

Шунингдек, Ганжада Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиши икки қардош мамлакат солномаларида тарихий воқеа сифатида қайд этилиши айтиб ўтилди.  

«Дунё» АА берган маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланган.

«Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, юртимизга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади», – дейилади хабарда.

Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг