Иордания ҳам Шимолий Корея билан алоқаларни узмоқда
Иордания ўз элчисининг Шимолий Кореяда аккредитациядан ўтишини бекор қилишга қарор қилди. Ўз навбатида, Шимолий Корея элчиси ҳам Иорданияда аккредитациядан ўтказилмайди. Иордания қироли Абдулла II шундай фармон берган.
Ҳукумат вакилларининг изоҳ беришларича, «Иордания ўз ҳамкор ва иттифоқчилари каби» йўл тутмоқда. Чунки Кувайт, Қатар, БАА ва АҚШнинг минтақадаги бошқа яқин ҳамкорлари расмий Пхенянь билан аллақачон дипломатик алоқаларни узишган.
Бу қарорга келинишга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореянинг ядро дастури масаласи бўйича қабул қилган резолюцияси сабаб бўлди. Ўтган йилнинг август ойида қабул қилинган резолюцияга биноан жорий этиладиган санкциялар натижасида Шимолий Корея ўз экспортидан оладиган даромаднинг учдан бир қисмидан (3 млрд. доллар) маҳрум бўлади.
Ўтган йилнинг 11 сентябрида БМТ Хавфсизлик кенгаши янги санкцияларни тасдиқлади, аммо бунга Трамп маъмурияти таклиф этган кескин чоралар киритилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter