Ҳиндистон бош вазири Фаластинга ташриф буюрди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Фаластинга ташриф буюрди. Моди Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ушбу мамлакатга келган биринчи Ҳиндистон раҳбари саналади. Фаластинга Иордания орқали вертолётда учиб келган вазир Рамаллоҳ шаҳрида мамлакат раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди.
«Сизни яна бир маротаба ишонтириб айтаманки, Ҳиндистон фаластинликлар хоҳиш-истаги, орзу-интилишларини ҳимоя қилади. Ҳиндистон Фаластиннинг тез орада мустақилликка тинч йўл орқали эришувидан умидвор», — дея фикр билдирган Моди музокараларда.
Маҳмуд Аббоснинг фикрича, Ҳиндистоннинг кўптомонлама музокараларни ташкил этишдаги кўмаги Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишда «америкача йўл» монополиясининг тугагани белгисидир.
«Биз музокаралар жараёнида муҳим элемент саналадиган кўптомонлама механизм шакллантириш ҳақида бош қотирмоқдамиз», — дея таъкидлаган Аббос маҳаллий телеканаллардан бирида намойиш этилган интервьюсида.
«Ҳиндистон адолатли тарзда тинчликни қўлга киритган буюк давлатдир. У Қўшилмаслик ҳаракатида ҳам тарихий рол ўйнайди», — дея ўз мулоҳазаларини баён қилган Фаластин етакчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter