Германия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар бугун, 28 май куни «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтади. Дастлаб, Германия Федерал президентини расмий кутиб олиш маросими давлат раҳбарининг фейсбукдаги саҳифаси орқали намойиш этилди:
Маросимдан сўнг, тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.
Шунингдек, Германия Федерал президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.
Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter