Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келади

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келади

Фото: Reuters

Жорий йил 17-19 май кунлари Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис Ўзбекистонга ташриф буюради.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда 11 май куни Ўзбекистон ТИВ Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан учрашувида сўз борган.

Қайд этилишича, дипломатлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалалари қаторида Еврокомиссия ижрочи вице-президентининг юртимизга ташрифи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштироки юзасидан фикр алмашган.

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йилда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис Брюссель шаҳрида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича музокара ўтказган эди.

ЕИ юқори мартабали мулозими В.Домбровскис 2021 йилда Бишкекда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг