Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Ўзбекистонга янги элчисини юборди

Эрон Ўзбекистонга янги элчисини юборди

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бахтиёр Саидов элчини Ўзбекистонда иш бошлагани билан қутлади.

«Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланган Муҳаммад Али Искандарий жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди ижтимоий тармоқда Бахтиёр Саидов.

Бундан олдин, 2019-2023 йилларда Ҳамид Найрободий Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг