Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев долзарб масалаларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қозоғистон Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги аниқ лойиҳалар ва амалий дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси, шу жумладан август ойининг бошида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter