Бухорода туризм ривожи бўйича муҳим тадбир бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистонда туризм ривожланмоқда, шунчаки рақамларга қарасак ҳам буни кўрамиз – 2016 йилга қадар юртимизга ўртача 2 миллионга етар-етмас сайёҳ келган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2.5 миллиондан ошди. Ўтган йили эса рақамлар 5 200 000 га етди ва жорий йилда хорижий сайёҳлар кўлами 7 миллионга етиши кутилмоқда. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, Ўзбекистонда туризм кўламини ошириш имконияти бундан анча кўпроққа етади. Айниқса зиёрат туризми борасида.
Айни кунларда Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ўтказилмоқда. Халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад – зиёрат туризми салоҳиятидан унумли фойдаланиш, Ўзбекистонни дунё тамаддунининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдан иборат.
26 ноябр куни иштирокчилар Бухоро шаҳрининг қадимий масканлари – тарихий обидалари билан яқиндан танишди ҳамда Мир Араб олий мадрасаси тарихи ва Ўзбекистонда чоп этилган диний-маърифий нашрлар кўргазмасида қатнашишди.
Шундан сўнг, «Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази» илмий-амалий конференцияси, Бухоро вилояти туризм имкониятларини ривожлантириш бўйича халқаро илмий конфересияси ҳамда Бухоронинг ягона зиёрат туризми бренди тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
27 ноябрь куни «Ўзбекистон – энг яхши мусулмон-меҳмондўстлик дестинацияси» халқаро форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ислом ҳамкорлик ташқилотига аъзо давлатларнинг туроператорлари ва маҳаллий туристик ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter