Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сенаторликка сайланди
4 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари Бухоро вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Бухоро вилояти, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг якдил овози билан Ботир Зарипов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз. шу йил 22 январда Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога қилган ташрифи доирасида Ботир Зарипов вилоят ҳокимлигига тасдиқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter