Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиянинг собиқ бош вазири: «Россия коррупция туфайли ЖЧга мезбонликни қўлга киритди»

Британиянинг собиқ бош вазири: «Россия коррупция туфайли ЖЧга мезбонликни қўлга киритди»

«Slate.com»

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Россия футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини коррупция орқали қўлга киритган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «The Independent»га таяниб, «Lenta.ru» хабар қилди.

«Биз мамлакатларга камбағалликдан қутулишда ёрдам бермоқчи эдик. Нима учун Экваториал Гвинея ва Венесуэла каби давлатларда қазилма бойликлар мавжудлигига қарамай камбағаллик кенг тарқалган? Жавоб: коррупция», — деди собиқ бош вазир. «Сизнингча, Россия қандай қилиб «ЖЧ-2018»га мезбонлик қилиш имконини қўлга киритди? Тахминимча, жавобни ўзингиз биласиз», — қўшимча қилди Кэмерон.

Маълумот учун, «ЖЧ-2018» 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг