Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган партия номи маълум бўлди
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида ташкил қилинган пресс-брифинг да МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.
Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этмоқда», деди МСК раиси.
Аввалроқ парламент сайловининг якуний тур натижалари маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter