Бухоро вилояти ҳокими ишдан олингани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Кеча Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани, унинг ўрнига Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасига тайинлангани ҳақидаги хабарлар тарқаган эди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида 16 феврал куни Бухоро вилояти ҳокимлиги маъмурияти билан боғланиб, ушбу хабарнинг ёлғон эканини аниқлаган ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда маълум қилган эдик.
Бугун Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг расмий сайтида ҳам қуйидаги хабар эълон қилинди:
«Озодлик» радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлагани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Вилоят ҳокими Ў. Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 феврал куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда».
Кези келганда юртдошларимиздан турли ёлғон ахборот ва миш-мишларга ишониб қолмасликни, фақат расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter