Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аюбхон Юнусов янги лавозимга тайинланди

Аюбхон Юнусов янги лавозимга тайинланди

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Кувайтга элчи этиб тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мисрнинг «Ал-Азҳар» университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.

2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.

Аюбхон Юнусов 2016—2022 йилларда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳромжон Аълоев ўрнига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг