Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Украина элчилари ТИВда бўлишди

АҚШ ва Украина элчилари ТИВда бўлишди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенникни қабул қилди.

Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларинининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонларнинг фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Элчи АҚШ маъмуриятининг Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак бериш ва пандемияга қарши курашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаган.

«Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ва қўшни мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори Микела Мередит ҳам иштирок этди», дейилади хабарда.

Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди.

Унда Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

«Савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан икки мамлакат бизнес субъектларига ўзаро аснода имтиёз ва преференциялар бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг