Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Агрессия» — Путин АҚШ ва иттифоқчиларининг Сурияга ҳужумига муносабат билдирди

«Агрессия» — Путин АҚШ ва иттифоқчиларининг Сурияга ҳужумига муносабат билдирди

Фото:«Eadaily.com»

Бугун, 17 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела  Меркел билан телефон мулоқоти давомида АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг  Сурияга ракета ҳужумларини агрессия ва халқаро ҳуқуқнинг  бузилиши деб атади. Бу ҳақда Кремл расмий сайтига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

«Россия президенти яна бир бор Ғарб давлатлари Сурияга қарши агрессия акти содир этиб, халқаро ҳуқуқ, жумладан БМТ уставини қўпол тарзда бузгани ва Сурия инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнига халақит берганини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг