Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

Фото:«АКИпресс»

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга ташриф буюрди. Бугун Ўш шаҳрида икки давлат чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. 

Фото:«АКИпресс»

Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган. Бу ҳақда «АКИпресс» хабар берди.

Қирғизистон делегацияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Баткен, Жалолобод ва Ўш вилояти ҳокимиятининг ваколатли вакиллари, шунингдек, чегара туманларидаги ҳудудий ҳокимият раҳбарлари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг