Абдулазиз Комилов Украина бўйича саволга жавоб берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган II Дипломатик форумда қатнашаётгани хабар берилганди.
Унда хорижий журналистларга интерью берган Абдулазиз Комилов Украина воқеаларига муносабат билдирди.
— Биз жуда хавотирдамиз, бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатиш тўхташини ва барча муаммолар сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз,—дея маълум қилган ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, можаро бошланган вақтда Ўзбекистон томони нейтрал позиция билдириб, урушни тўхтатиш ва дипломатик музокараларга чақирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter