Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев қамашилик фермернинг ҳокимдан калтак еганини асоссиз деб топди. Аммо бу ишни прокуратура ўрганади

Зойир Мирзаев қамашилик фермернинг ҳокимдан калтак еганини асоссиз деб топди. Аммо бу ишни прокуратура ўрганади

Зиёдулла Жабборов.

Фото: «Дарё»

Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаевдан калтак еганини айтган Зиёдулла Жабборов ишини вилоят прокуратураси ўрганади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг хабар беришича, «Дарё» нашрида қамашилик фермер Зиёдулла Жабборовнинг ҳокимдан калтак егани айтилган мақола эълон қилингач, вилоят раҳбари Зоир Мирзаев Қамаши туманида бўлган ва ҳолатни ўрганган.

«Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бугун Қамаши туманида бўлиб, вазиятни ўрганди ва мақоладаги важлар асоссиз деб топилди. Керак бўлса, фермер экспертизадан ўтказилиб, ҳолат ёлғон экани аниқланган тақдирда тегишли тартибда қонуний жазоланиши таклиф этилди. Ҳолат тўлиқ вилоят прокуратураси томонидан ўрганиладиган бўлди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.

Қайд этилишича, «Дарё» нашрига мурожаат қилган 62 ёшли фермер ҳоким Шерали Санаев уни калтаклаган пайтда воқеа жойида туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, Солиқ инспекцияси раҳбари, ҳудуд профилактика инспектори ҳамда яна бир фермер борлигини маълум қилганди.

Воқеани тасдиқлаган прокурор Ҳусниддин Бобомуродов ҳокимнинг фермерга қўл кўтарганини рад этган бўлса, ИИБ профилактика инспектори Ғиёс Эрназаров ҳамда шахси очиқланишидан қўрққан яна бир фермер Зиёдулла Жабборовнинг ҳоким томонидан калтакланганини тасдиқлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг