Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоминдаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

Зоминдаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

видеодан скриншот

Бугун, 1 феврал куни соат 15:15 атрофида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Зомин шаҳрида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маъумот келиб тушган.

Ёнғин содир бўлган жойга 2 та қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари бажарилмоқда.

Аниқланишича, фойдаланишга топширилмаган бино ичида китоблар бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг